Шунингдек қаранг
Жорий "ҳақиқий минимумни" аниқлаш (True Low, TL). TL — жорий минимумнинг ёки аввалги ёпилиш нархининг энг кичиги.
TL (i) = MIN (LOW (i) || CLOSE (i – 1))
Жорий ёпилиш нархи ва жорий ҳақиқий минимум орасидаги фарққа тенг бўлган жорий "Харид босими" (Buying Pressure, BP) ни ҳисоблаш.
BP (i) = CLOSE (i) - TL (i)
"Ҳақиқий Диапазон" (True Range, TR)ни аниқлаш. Бу айирмаларнинг энг каттасидир: жорий минимум ва максимум; жорий максимум ва аввалги ёпилишидаги нарх; аввалги ёпилишидаги нарх ва жорий минимум айирмаси.
TR (i) = MAX (HIGH (i) - LOW (i) || HIGH (i) - CLOSE (i - 1) || CLOSE (i - 1) - LOW (i))
BP қийматларининг йиғиндисини ҳисоб-китобнинг ҳамма учта даври учун ҳисоблаш:
BPSUM (N) = SUM (BP (i), i)
TRнинг қийматлари йиғиндисини ҳисоб-китобини ҳамма учта даври учун ҳисоблаш:
TRSUM (N) = SUM (TR (i), i)
Якуний Осцилляторнинг "хом қийматини" ҳисоблаш (The Raw Ultimate Oscillator, RawUO):
RawUO = 4 * (BPSUM (1) / TRSUM (1)) + 2 * (BPSUM (2) / TRSUM (2)) + (BPSUM (3) / TRSUM (3))
Осциллятор (Ultimate Oscillator, UO)нинг якуний қийматини формула бўйича ҳисоблаш:
UO = ( RawUO / (4 + 2 + 1)) * 100, бу ерда
MIN — минимал қиймат;
MAX — максимал қиймат;
|| — мантиқий ЁКИ;
LOW (i) — жорий барнинг минимал қиймати;
HIGH (i) — жорий барнинг максимал қиймати;
CLOSE (i) — жорий барнинг ёпилиш нархи;
CLOSE (i — 1) — аввалги барнинг ёпилиш нархи;
TL (i) — Ҳақиқий минимум;
BP (i) — Харид босими;
TR (i) — Ҳақиқий диапазон;
BPSUM (N) — N давр учун BP қийматларнинг математик йиғиндиси (1 га тенг бўлган N нинг қиймати i = 7 барга; N = 2 да, i = 14 барга; N = 3, i = 28 барга тенг);
TRSUM (N) — N давр учун TR қийматларининг математик йиғиндиси (1 га тенг бўлган N нинг қиймати i = 7 барга; N = 2 да, i = 14 барга; N = 3 да, i = 28 барга тенг);
RawUO — Якуний осцилляторнинг "хом қиймати";
UO — Якуний Осцилляторнинг қиймати.
Ultimate Oscillator у қабул қиладиган 0 дан 100 процентгача диапазонда тебранувчи техник таҳлил осциллятори ҳисобланади, Якуний Осцилляторнинг асосий чизиғини бозорни ўта харид қилингалик/ўта сотилганлик кўрсаткичи сифатида қараш мумкин: агар индикатор 70 даражадан юқори кўрсаткичларни кўрсатса, у ҳолда бозор ўта сотилганлик босқичида бўлади, яқин вақт оралиғида бурилиш содир бўлиши мумкин. Агар индикатор ўзининг кўрсаткичларида 30 даражадан пастда бўлса, у ҳолда актив нархи тез вақт ичида ўсишни бошлаши мумкин.
Ultimate Oscillator билан ишлашнинг мазкур услуби қўлланилганда (техник таҳлилнинг исталган бошқа осциллятори каби), Gambler’s Fallacy* деб аталувчи омилни ҳисобга олиш зарур.
Муллифи Ларри Виьлямс ҳисобланган мазкур индикатордан фойдаланиб савдо қилиш услуби юқорида тавфсифланган бошқача ёндашувни назарда тутади, бироқ у замонавий валюта бозорида савдо қилишда энг долзарб ҳисобланади:
fastperiod = 7
middleperiod = 14
slowperiod = 28
fastK = 4
middleK = 2
slowK = 1