empty
 
 
Форекс бозори қайси вақтда очилади
Олег Тактаров
Мутлақ жангчилик чемпионатининг чемпиони
бозорнинг ёпилиш вақти
Дарья Касаткина
Тенниснинг юқорилаб бораётган юлдузи

Савдо сессияси - бу банклар ва бозорнинг бошқа иштирокчилари фаол савдо фаолиятини олиб борадиган вақт даври. Форекс бозори суткасига 24 соат, душанбадан жумагача ишлайди. Ер шарининг бир қисмида тун бўлганда ва маҳаллий бозор ёпилганда, қуёш сайёранинг бошқа қисмида чиқади ва у ерда савдолар бошланади. Бу узлуксиз жараён, шунинг учун трейдерлар истаган қулай вақтда савдо қилишлари мумкин. Дам олиш кунлари ва халқаро байрамлар, жумладан Рождество, Янги йил олди ва Пасха каби байрамлар ягона истисно ҳисобланади. Бу кунлари валюта бозори ёпиқ.

Агар Сиз савдо жадвалларини билсангиз унда ўз савдо натижаларингизни яхшилашингиз мумкин. Маълум савдо сессиялари вақтида валюта бозорида ўзгарувчанлик ортади. Шундай қилиб, нархларнинг тебранишида бозорга кириш ва фойда олиш учун қулай шароитлар пайдо бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда савдо сессияларининг кесишуви бўлади, яъни битта сессия тугамади, иккинчи сессия бошланишга улгурди. Бундай вақтларда савдо ҳажми энг чўққисига эришади ва ўзгарувчанлик юқори бўлди, бу эса трейдерларга савдо қилиш учун фойдали шароитларни тақдим этади.

Қуйида Москва, Стамбул, Минск ва бошқа шаҳарларда фойдаланувчи UTC+3 вақт зонаси учун савдо соатлари тақдим этилган. Агар Сиз бошқа шаҳарда яшайдиган бўлсангиз, илтимос бу жадвални ўзингизнинг вақт зонангизга мувофиқ ўзгартиринг.

 
{{getLabel()}}
{{rul}}
{{city.title}}
Тинч океани
Осиё
Европа
Америка
бозорнинг очилиш вақти
Тинч океани
Осиё
Европа
Америка
Бозор ёпиқ
Тинч океани савдо сессияси очилади Осиё савдо сессияси очилади Европа савдо сессияси очилади Америка савдо сессияси очилади

Савдо сессияси Молиявий марказлар Очилиш вақти (UTC+3) Ёпилиш вақти (UTC+3)
{{market.session_title}} {{market.title}} {{market.open | fTime: market.openMinute}} {{market.close | fTime: market.closeMinute}}

Савдо сессияларининг хусусиятлари

Котировкалар тунда одатда паст фаолликни намойиш қилади, кундузги вақтда ўзгарувчанлик кескин ортади. Форекс бозорида савдо сессиялари иш вақти ва савдо қилиш хусусиятлари бўйича фарқланади. Ҳар бир сессия энг кўп савдо қилинадиган валюта, ўзгарувчанлик даражаси ва фундаментал омилларнинг таъсири даражаси билан тавсифланиши мумкин.

Тинч океани савдо сессияси

Валюта бозорида иш Тинч океани савдо сессиясининг очилиши билан бошланади, бу сессия энг тинч ҳисобланади. Бунда кескин теранишлар одатда кузатилмайди. Қоида тариқасида, нархлар деярли қимирламайди, бозор бир жойда тўхтаб туради, валюта котировкалари эса ён томон бўйлаб савдо қиланади. Профессионал трейдерлар одатда бу даврда савдоларни очмайди. Бироқ, улар айрим муҳим психологик ёки тарихий даражаларнинг ёриб ўтилиши, янги тренднинг шаклланиши ёки нархнинг бурилишига қараб бозорнинг ҳаракатини кузатишни давом эттиради.

Тинч океани сессияси ишни энди бошлаганлар учун ўрганиш ва биринчи битимларни тузишга энг қулай давр ҳисобланади, чунки бунда хавфлар ҳам энг кам даражада бўлади. Бундан ташқари, флэт савдосига созланган айрим автоматлаштирилган савдо тизимлари бундай сессия давомида самарали бўлиши мумкин. Бироқ, юқори ўзгарувчанлик даври, мисол учун АҚШ Федерал резерв тизими сиёсатга оид масалалар бўйича ўзининг навбатдаги йиғилиши натижаларини эълон қилишида юқори ўзгарувчанлик бўлиши мумкин. Бундай эълонларга дарҳол жавоб қайтариш айтарли даражада кескин бўлиши мумкин, шунинг учун бу нархлар динамикасига катта таъсир кўрсатиши мумкин.

Тинч океани сессияси вақтди кўпинча AUD/USD ва NZD/USD каби валюта жуфтликлари савдо қилинади. Бунинг сабаби, Австралия ва Янги Зеландия долларлари Тинч океани минтақасининг миллий валюталари ҳисобланади.

Осиё савдо сессияси

Осиё савдо сессиясининг очилишида бозор ҳудди жонланади ва котировкалар тезроқ ҳаракатланишни бошлайди. Асосий фаоллик савдо сессиясининг биринчи соатларида кузатилади. Бу вақтда асосий макроиқтисодий ҳисоботлар чоп этилади. Ҳаммасидан кўпроқ бу вақтда Япония,Австралия ва Янги Зелландияда статистик маълумотлар эълон қилинади.

Осиё савдо сессиясида энг фаол жуфтликлар EUR/JPY ва USD/JPY, шунингдек Австралия доллари (AUD) ҳисобланади. EUR/USD валюта жуфтлиги ҳар бир савдо сессиясида ўзгарувчанликка эгали сабабли алоҳида эътиборга сазовор. Статистик маълумотларга мувофиқ, агар Америка сессиясида жуфтлик кескин тебранишларни намойиш этса, унда Осиё сессиясида у одатда ўсади.

Осиё сессияси вақтди одатда паст ликвидлик кузатилади. Кўплаб валюта жуфтликлари тор диапазонларда савдо қилинади ва навбатдаги савдо вақтларида кучлироқ ҳаракатларга тайёрланади. Осиё фонд бозорлари кўпинча савдо куннинг бошқа қисмига трендни белгилаб беради.

Бозорнинг ўзгарувчанлиги кескин эмас, шунинг учун унда истаган савдо қилиш усулини қўллаш мумкин. Нархнинг шошилмас суръатини ҳисобга олиб, трейдерлар ҳудди овчиларга ўхшаб ҳаракат қилади. Уларга узоқ ва сабр билан ўз ўлчаларини кутиш тўғри келади, бироқ яхши ўқ узиш яхшигина фойдани олиб келиши мумкин.

Европа савдо сессияси

Европа савдо сессияси энг жонли ва ҳаракатларга бой сессия ҳисобланади. Савдо ҳажмлари катта, шунинг учун савдо фаоллиги юқори. Асосан бозордаги барқарор тенденциялар айнан Европа сессиясида шаклланади. Трейдерлар бу фактни ҳисобга олишлари керак. Бундан ташқари, Европа сессияси даврида кам бўлмаган ёлғон сигналлар ҳам вужудга келади. Бунинг келиб чиқиш сабаби Европалик дилерлар бозорни синайдилар ва стоп-ордерларнинг йиғилиш нуқталарини, шунингдек қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш спот даражаларини топишга ҳаракат қилади.

Сессиянинг бошланиши одатда тинч бўлади ва нархларнинг ҳаракатланиши Лондон фонд биржаси очилиш вақтида тезлашади. Бу давр трейдерлар учун энг яхши,чунки ўзгарувчанлик юқори, EUR, USD ва GBP жуфтликлари эса энг фаол савдо қилинади.

Фаолликнинг энг юқори нуқтаси кўпинча савдо сессиясининг боши ва охирида кузатилади, бунда куннинг иккинчи ярмида трейдерлар унча катта бўлган танаффус қилади. Нарх трендлари одатда сессиянинг охирида ўзгаради.

Европа сессияси вақтида истаган валюта жуфтлиги билан савдо қилиш мумкин. Бироқ, кўпинча трейдерлар EUR/USD, GBP/USD, USD/JPY ва USD/CHF каби жуфтликларда, шунингдек EUR/JPY ва GBP/JPY кросс-жуфтликларида битимларни очадилар.

Тажрибали трейдерлар Европа савдо сессиясини афзал кўради, чунки у йирик фойда олиш учун кенг имкониятларни тақдим этиши мумкин. Катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва тенденцияларни тез аниқлаш қобилияти яхши натижаларни олиб келиши мумкин.

Америка савдо сессияси

Савдо фаоллигининг кескин ошиши оддатда жуда катта маблағлар ва бутун дунё бўйича миллионлаб трейдерларнинг эътиборини жалб этган ҳолда Америка савдо сессиясида кузатилади. Америка сессияси энг агрессив, олдиндан айтиб бўлмадиган ва фойда бериши мумкин бўлган сессия ҳисобланади. Бозор иштирокчилари валюталарнинг аралаш ва тартибсиз ҳаракатларини кўпинчи келтириб чақирадиган янгиликларга ўз эътиборларини юқори даражада қаратадилар. Европа сессиясида шаклланган нарх трендлари Америка сессиясида ўз йўналишини давом эттириши ёки бурилиши мумкин.

Географик нуқтаи назаридан Америка сессияси фақат Қўшма Штатларини, балки Канада ва Бразилияни ҳам қамраб олади. Трейдерларнинг алоҳида эътиборлари ўз таркибига USD ва CAD ларни олган валюта жуфтликлари қаратадилар. Бундан ташқари, JPY ни ўз таркибига олган жуфтликлар ҳам бу даврда жуда ўзгарувчан бўлади. Кескин тебранишлардан қўрқмайдиган бозор иштирокчилари GBP/JPY ва GBP/CHF каби кросс-курслар бўйича битимларни очади.

Яна битта муҳим жиҳат мавжуд. Европа банклари ҳудди Америка банклари каби нуфузли эканлиги сир эмас, шунинг учун кўпинча биринчи кўрсатилганлар кўп ҳолларда сўнггиларнинг муҳимлигини қоплайди. Шунинг учун Европа сессиясининг ёпилишида энг катта ўзгарувчанлик кузатилади, Америка банклари эса энг катта кучни қўлга киритади.

Жума куни кечга бориб Америка бозорининг фаоллиги пасаяди. Трейдерлар одатда дам олиш кунларидан олдин ўз фойдаларини қайд этадилар. Бундан кейинг, қоида тариқасида асосий трендлардан қайтиш бўлади.



Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.